Вақт мазмуни

“Вақтинг кетди, нақдинг кетди, нақдинг кетди, бахтинг кетди.” Яхши топилган халқ нақли бу. Вақт билан ҳисоблашиб яшаш умр мазмуни. Вақтдан унумли фойдаланиш дегани эл-юрт манфаати йўлида фидойилик билан хизмат кўрсатиш, ҳисса қўшиш демакдир.

Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда талабаларни спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш факультети” талабалари ўртасида “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” шиори остида спортнинг “ВОЛЕЙБОЛ” туридан факультет кубоги учун ўтказилган мусобақалар ўз ниҳоясига етди. 10 кун мобайнида давом этган мусобақада 1-4 курс талабалари орасидан 10 та жамоа иштирок этди. Факультетнинг 100 га яқин талабалари ушбу мусобақага жалб қилинди. Волейбол мусобақалари 3 босқичда бўлиб бўлиб ўтди.

1-босқич — Саралаш.

2-босқич — Ярим финал.

3-босқич — Финал босқичларида бўлиб ўтди.

10 кун мобайнида ўтқазилган мусобақаларда финал босқичига

1-босқич талабаларининг “Ёшлар” жамоаси

3-босқич талабаларининг “Энергетик” жамоаси

4-босқич талабаларининг “Чақмоқ “ жамоалари етиб келишди.

Якуний натижаларга кўра:

“Энергетик” жамоаси 1-ўринни эгаллади ва ўзининг тенгсизлигини исботлаб факультет кубогини қўлга киритди

2-ўринни эса “Ёшлар” жамоаси қўлга киритди.

3-ўринни эса “Чақмоқ “ жамоаси қўлга киритди.

Ўтказилган мусобақа якунида эса “Энг яхши ҳужумчи” номинatsiясига “Энергетик” жамоаси аъзоси Ҳайдаров Жалолиддин сазовор бўлди.

“Энг яхши ўйинчи” номинatsiясига эса “Ёшлар” жамоаси аъзоси

Назаров Ҳасан сазовор бўлди.

Мусобақа сўнгида барча ташкилотчи ва ташаббускор, шунингдек, мусобақани ўтказишда фаол иштирок этган талабалар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш факультети “ деканати номидан “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири ва мураббийларига миннатдорчилик билдирилди.

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов